Ҳозир шоурумда

Бизнинг шоу-румда қадоқловчи вакуум машинаси бор!

Бизнинг шоу-румда қадоқловчи вакуум машинаси бор!


Вакуумли қадоқлаш ускунаси гўшт қайта ишлаш корхоналарида, супермаркет, ресторан, кафе ва бошқа саноат соҳалари, фармацевтика, қурилишда кенг қўлланилади. Вакуум қадоқлаш орқали маҳсулотни сақлаш учун оптимал шароит яратилади.

Қадоқловчи материал сифатида қоғоз, алюминий, полиэтилен, полиэстер ва уларнинг турли комбинациялари: қоғоз + полиэтилен, қоғоз + алюминий + полиэстер ва бошқа комбинациялардан фойдаланилади. Бу жараён ёрдамида озиқ-овқат маҳсулотлари ўз таъмини сақлаб қолади, бошқа маҳсулотлар эса эксплуатация хусусиятларини йўқотмайди.

Ускуна таърифи:

DZ-400/2E (зангламайдиган) қадоқлаш машинаси маҳсулотни вакуумга ўраш учун мўлжалланган. Ғилдиракли, корпуси зангламас металдан ясалган. Вакуум учун оптимал вақт 20-30 сония, муҳрлаш учун эса 1,5-2 сония керак. Бу жараёнга қопқоқни қадоқловчи машинанинг корпусига маҳкамлаш орқали старт берилади. Ҳаво чиқариш цикли охирида қопқоқ автоматик тарзда очилади.

Техник хусусиятлари: 

  • камера ўлчами: 440×420×75 мм;
  • Муҳрлаш линияси узунлиги: 400 х 2 мм; 
  • Вакуум насосининг меҳнат унумдорлиги: 20 м3/с; 
  • Ток манбааси: 220/50 В/Гц; 
  • Умумий қувват эҳтиёжи: 1,25 кВт; 
  • Вакуум насоси қуввати: 0,75 кВт;
  • Пайвандлаш қуввати: 0,5 кВт; 
  • Габарит ўлчамлари: 550×485×960 мм; 
  • Оғирлиги: 120 кг.


Тўлов шарти - 100% олдиндан тўлов 
Кафолат муддати - 1 йил

Биз билан боғланинг