Хитойдан ускуна, хом ашё ва қурилиш техникасини излаш ва етказиб бериш
UZ RU EN
+998 (71) 207-33-77
Каналга ўтиш
Малика Бекчанова

Малика Бекчанова

Бугунги куда Хитой компаниялари хилма-хил ускуна ва минглаб хом ашё турларини бозорда таклиф қилмоқдалар. Бундай шароитда мутахассис маслаҳатисиз тўғри қарор қабул қилиш жуда ҳам мураккабдир. Шу туфайли, мен ўз лойиҳамни “Ўзбек-Хитой Савдо Уйи ” компаниясига ишониб топширдим. Компания менеждерлари қисқа муддат ичида менга керакли бўлган ускуна, металлни эритиб қуйиш дастгоҳини излаб топишга ёрдам беришди. Улар Хитой компаниясини текширувдан ўтказиб, шартнома тузиш, тўловларни амалга ошириш, юкни ташиб келтириш ва божхона расмийлаштируви ишларини ўз зиммаларига олдилар. Менга эса ускунани Тошкентда қабул қилиб олишгина қолди. ЎХСУ нинг яна бир ижобий тарафи – тўлов турларининг қулайлигидир. Масалан, улар банк кафолати, лизинг ва аккредитив турлари билан ҳам ишлайдилар. Хусусан, компаниямиз ускуна учун тўловни аккредитив орқали амалга оширди ва осонлик билан лойиҳани якунига етказди. Биз ҳозирда ҳам ЎХСУ билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келамиз.

Биз билан боғланинг