Янгиликлар

Ўзбек-Хитой Савдо Уйида лизинг

Ўзбек-Хитой Савдо Уйида лизинг


Компаниямизнинг етакчи менежери Динара Арсланова лизингга қандай қилиб маҳсулот сотиб олиш мумкинлигини тушунтириб ўтади. 

 
Тадбиркорлар лизинг пулни қайтаришнинг қўшимча ҳуқуқига эга бўлган узоқ муддатли мулк “ижараси” эканлигини билишади. Бироқ аслида сотиб олишнинг бу имкониятларини камдан-кам одам тушунади, чунки ҳамма ҳам ҳужжатларни тайёрлаш босқичларидан ўтишга тайёр эмас ёки тўлов билан боғлиқ рисклардан хавотирланишади. Биз мижозларимизга лизингнинг афзалликларини айтиб ўтмоқчимиз. Кўпинча тўловнинг бу шаклида бизнесдаги айланма воситаларни сақлаб қоласиз, шунингдек кўп ҳолатларда гаров мулкини тақдим қилиш шарт эмас, бундан ташқари лизингга сотиб олинган ускунага эски ускунанинг жадаллаштирилган амортизацияси ишлатилади, бу фойдага нисбатан солиқни камайтиради.
 
Ўзбек-Хитой Савдо Уйи мамлакатимизнинг етакчи лизинг компаниялари билан мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларига эга. Бу мижозларимизга лизингни қўлга киритишда алоҳида устунлик беради. Лизинг компаниялари етказилаётган ускуна муносиб сифатда ва ишончли кафолатга эга бўлишига ишонади. China Leasing Group сингари ҳамкорларимиз кўмагида умумий нархидан 30-70 фоизини тўлаб, харидни амалга оширишингиз мумкин. Лизинг бериш муддати 13 ойдан 3 йилгача. Бундан ташқари йилнинг охиригача мизожларнинг маълум гуруҳлари учун, масалан компаниямиз томонидан тавсия қилинган мижозлар, учун акция 2014 (20% аванс, 14% йиллик) амал қилади.
 
Агар сизни лизинг билан харид қилиш хизмати қизиқтирган бўлса, 175-0-175 рақми орқали биз билан боғланинг.
 
Саволларингизни қуйидаги электрон манзилимизга ҳам жўнатишингиз мумкин: info@uzchinatrade.com

Биз билан боғланинг