Янгиликлар

Ўзбек-Хитой Савдо Уйи ходимларни ишга таклиф қилади.

Ўзбек-Хитой Савдо Уйи ходимларни ишга таклиф қилади.


Ўзбек-Хитой Савдо Уйи ўз касбига масъулият билан ёндашадиган, компания ривожи учун салмоқли ҳисса қўшишга интиладиган ходимларни ишга таклиф қилади. Айни пайтда компаниямизда консалтинг ва маълумот излаш бўйича етакчи Менежер позицияси учун муносиб кадрлар танланмоқда.

Номзодга қўйиладиган талаблар: олий маълумот, тил билиш (ўзбек, рус, инглиз), компьютер саводхонлиги (Word, Excel, Outlook, Internet), савдо йўналишида тажриба ва конфликтларни ҳал этиш қобилияти, ихтисослик бўйича минимал иш стажи 1-2 йил. 
Функциональ вазифалар: консалтинг хизматларини сотиш; ускуна, хом ашё ва материалларни излаш, ускуна, хом ашё ва материалларни етказиб бериш борасидаги хизматларни таклиф этиш ва сотиш, мижоз ва ишлаб чиқарувчилар билан музокаралар олиб бориш.


Резюмени gavkhar@uzchinatrade.com электрон почта манзилига жўнатишингиз мумкин. Аъло даражадаги меҳнат шароити, ижтимоий пакет ва иноқ жамоа сизни кутмоқда!

Биз билан боғланинг