Янгиликлар

PALFINGER SANY- «BuildTech 2017″ кўргазмасининг иштирокчиси

PALFINGER SANY- «BuildTech 2017″ кўргазмасининг иштирокчиси


 
Сизни тўққизинчи маротаба ўтказилаётган халқаро “Йўл-қурилиш ва коммунал техника – BuildTech 2017” кўргазмасида тақдим қилаётган ҳамкорларимиз билан янада яқинроқ таништирмоқчимиз.
 
PALFINGER SANY компанияси юк кўтариш қуввати 25 дан 3600 тоннагача бўлган автомобиль, йўлтанламас, қисқа базали ва гусеницали SANY кранларини сотиш ва уларга хизмат кўрсатишга ихтисослашади.
 
 
 
Кўргазмада Москвадан ҳамкорлар - PALFINGER SANY Cranes LLC вакиллари ҳам қатнашишди. PALFINGER SANY вакиллари ва Ўзбек-Хитой Савдо Уйи мутахассислари маҳсулотнинг техник параметрлари тўғрисида бир нечта тақдимотлар ўтказишди.

Ушбу ишлаб чиқарувчига қарашли маҳсулотларнинг афзалликлари:
 
 - Шарқ ва ғарб кран ишлаб чиқариш технологияларининг уйғунлашганлиги;
 - Кранларнинг энг юқори сифат стандартлари билан ишлаб чиқилиши;
 - Оптималлашган нарх ва сифат нисбати;
 - Кафолатли хизмат кўрсатиш;
 - Ишончли ҳамкорлик ва дилерлик алоқалари.
 
 
 
 
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Ўзбек-Хитой Савдо Уйи Ўзбекистон бозорида PALFINGER SANY компаниясининг ягона дилери ҳисобланади.

 

Биз билан боғланинг