Янгиликлар

Ҳамкоримиз «Jonyang» заводи вакиллари билан учрашув

Ҳамкоримиз «Jonyang» заводи вакиллари билан учрашув


31 октябрь санасида  “Jonyang” заводи вакиллари билан галдаги учрашув бўлиб ўтди. 
Ушбу компания 3.5 тоннадан 75 тоннагача бўлган гусеницали ва 6 тоннадан 35 тоннагача бўлган ғилдиракли экскаваторлар, шунингдек экскаваторларнинг деформацияси асосида махсус маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган.
Экскаваторларнинг сўнгги моделлари янгича бошқариш қулайлиги, илғор операцион параметрлар ва замонавий дизайнга эга.
Учрашувда 2016 йилдаги самарали ҳамкорликнинг якунлари муҳокама қилинди ва 2017 йилга режалар тузилди.
 
 

ЎХСУнинг ишлаб чиқарувчилар билан мана шу каби яқин алоқаси ва синалган етказиб берувчилардан шакллантирилган базаси, ўз ўрнида, мижозларга нарх ва сифатнинг энг оптимал нисбати, аъло кафолат шартлари ва ускунани минимал муддатда максимал аниқликда етказиб бериш имкониятини беради.
 

 

Биз билан боғланинг