Янгиликлар

ЎХСУ махсус техника бўйича бизнес-миксер ўтказди

ЎХСУ махсус техника бўйича бизнес-миксер ўтказди


 
 
Азиз дўстлар! Куни кеча Ўзбек-Хитой Савдо Уйи ва CHINA Leasing GROUP компанияларининг махсус ва қурилиш техникалари бўйича галдаги қўшма бизнес-миксери бўлиб ўтди.

Меҳмон сифатида ушбу тадбирда Тошкент ва Тошкент вилоятининг қурилиш ташкилотлари ҳамда бир қатор лизинг компаниялари иштирок этишди.
 
 
 
Бу сафар бизнес-миксерда Москвадан ташриф буюрган ҳамкорларимиз -PALFINGER SANY Cranes LLC вакиллари ҳам қатнашишди. Ушбу компания юк кўтариш қуввати 25 тоннадан 3600 тоннагача  бўлган автомобиль, йўлтанламас, қисқа базали ва гусеницали SANY кранларини сотиш ва уларга хизмат кўрсатиш билан шуғулланади.
PALFINGER SANY вакиллари ўз маҳсулотларининг техник ўлчамлари ҳақида бир нечта амалий тақдимотлар ўтказишди. Шу тариқа истеъмолчилар махсус техника ишлаб чиқарувчиси билан тўғридан-тўғри гаплашиш ва ўзларини қизиқтирган барча техник саволларга жавоб олиш имконига эга бўлишди.
 
 
 
 
 
Бундан ташқари, анъанага мувофиқ бизнинг содиқ мижозларимиз ва ҳамкорларимиз миннатдорчилик сертификатлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
 
 
 

Истеъмолчи, ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи юзма-юз мулоқот қилиб,  бозорнинг реал талаби ва маҳсулотнинг техник параметрларини муҳокама қиладиган очиқ майдон яратганимиздан беҳад хурсандмиз. 

 

Биз билан боғланинг