Янгиликлар

30 ноябрь куни ҳамкоримиз «LONKING» заводининг вакиллари билан навбатдаги учрашув ўтказилди

30 ноябрь куни ҳамкоримиз «LONKING» заводининг вакиллари билан навбатдаги учрашув ўтказилди


 30 ноябрь куни ҳамкоримиз «LONKING» заводининг вакиллари билан навбатдаги учрашув ўтказилди. Бизнинг офисимизга «LONKING» компаниясининг экспорт бўйича глобал директори ташриф буюрди. «LONKING» компаниялар гуруҳи қурилиш техникасини ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Фронталь погрузчиклар, йўл катоклари, экскаваторлар, вилкали погрузчиклар, автогрейдерлар ва мини-погрузчиклар ушбу компаниянинг асосий маҳсулотларидир. «LONKING» қурилиш техникасини ишлаб чиқариш бўйича Хитойдаги етакчи бренддир. 
Учрашув доирасида 2017 йилга доир самарали ҳамкорлик якунлари муҳокама қилинди, келгуси 2018 йил учун салмоқли режалар белгилаб олинди. ЎХСУнинг йирик ишлаб чиқарувчилар билан бу каби яқин муносабати, синалган етказиб берувчилардан шаклланган маълумотлар базаси мижозларимизга нарх ва сифат кесимида энг оптимал маҳсулотлар, энг мақбул кафолат шартлари ва ускунани максимал даражада аниқ ҳамда қисқа муддатларда текшириш имкониятини тақдим қилади. 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбек-Хитой Савдо Уйи Ўзбекистон ҳудудида «LONKING» компаниясининг расмий дилери ҳисобланади.

Биз билан боғланинг