Янгиликлар

Ўзбек-Хитой Савдо Уйи ўзининг 10-йиллигини нишонлади!

Ўзбек-Хитой Савдо Уйи ўзининг 10-йиллигини нишонлади!


 
 
Ўзбекистон бозорида ускуналарнинг энг йирик етказиб берувчиси ҳисобланган Ўзбек-Хитой Савдо Уйи  ўзининг 10-йиллигини нишонлади.
 
Ушбу вақт давомида ЎХСУ истиқболли стартапдан Хитойдан ускуналарнинг йирик етказиб берувчисигача бўлган узоқ йўлни босиб ўтди.
 
 
Компаниянинг 10-йиллиги ЎХСУнинг республикадаги ягона офиси жойлашган Техноплаза биносида нишонланди.
 
 
Ушбу тадбир муносабати билан Ўзбек-Хитой Савдо Уйи ваколатхонаси раҳбари Ҳикмат Абдураҳмонов қисқа интервью берди:
“10 йил давомида Ўзбек-Хитой Савдо Уйи бутун дунёдан турли хилдаги ускуналарни излаш, таққослаш, текшириб кўриш, юклаш ва етказиб бериш бўйича ёрдам бериб келмоқда.
 
 
Шу тарзда компаниямиз мижозларимизга ўз ички ишлаб чиқариш фаолиятларидан чалғимасликка имконият яратиб, ТИФ бўйича барча хизматларни ўз зиммасига олмоқда. 
Кўпинча бутун мамлакатимиз бўйлаб фаолият юритаётган, ўзининг келажагини қураётган, тараққиёт учун борини тиккан ва иш ўринларини яратаётган тадбиркорлар, компания асосчилари ва раҳбарлари билан ишлаётганлигимиз боис, биздаги жавобгарлик ҳисси чидан ҳам жуда залворли. Ушбу жараёнда фаол иштирок этиб,  мижозларимизнинг ривожланишини, кичик цех ўсиб, халқаро стандартларга мос келишга интилаётган катта корхонага айланганини кўрганимизда, бизда етарлича қониқиш ҳисси ҳосил бўлади.
 
Тадбиркорларга янги ишлаб чиқариш қувватларини яратишда ва ТИФ бўйича барча хизматларни кўрсатиш орқали модернизация қилишдада кўмаклашиш – доим ЎХСУнинг асосий миссияси бўлиб келган. Ва бундан кейин ҳам фаолиятимизни энг аввало бизнесга ёрдам ва мамлакатнинг саноатида иштирок этишга йўналтирмоқчимиз.
 
Бугун яна бир бор мижозларимиз ва ҳамкорларимизга кўрсатилган ишонч, матонат ва биргаликдаги ривожланишга тайёрлик учун миннатдорчилик билдирмоқчиман.

Биз билан боғланинг