Янгиликлар

ЎХСУ молиявий институтлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлашни давом эттирмоқда

ЎХСУ молиявий институтлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлашни давом эттирмоқда


Бугун, 2016 йилнинг 20 июль куни, Халқаро банк-молия маркази биносида 2016 йилнинг биринчи ярим йиллик якунига бағишланган “Ўзбекистон лизинг компаниялари ассоциацияси” йиғилиши ўтказилди. Йиғилиш давомида ҳисобот бўйича хулоса чиқарилиб, мамлакатимиздаги лизинг бозори ривожланишининг бундан кейинги вазифалари ва муҳим йўналишлари аниқланди.

Ўзбек-Хитой Савдо Уйининг(ЎХСУ) вакиллари ўзларининг ушбу тадбирдаги иштирокидан мамнун бўлишди. “Ўзбек-Хитой савдо уйининг молиявий институтлар билан ўзаро алоқаси” мавзусидаги тақдимот билан ЎХСУ ижрочи директори – Мансур Раҳимов сўзга чиқди.
 
Ўтган 10 йил давомида ЎХСУ кўплаб молиявий ташкилотлар билан мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди. Улар орасида UZBEK LEASING INTERNATIONAL, TAIBA LEASING, O`zavtosanoat-leasing, Project Finance Leasing ва бошқа лизинг ташкилотларини кўриш мумкин.

ЎХСУнинг асосий вазифаси корхона эгаларига янги ишлаб чиқариш кучларини яратишда ва ТИФ бўйича барча хизмат турларини кўрсатишнинг мавжуд усули ёрдамида модернизациялашдаги кўмагида намоён бўлади. 10 йиллик меҳнат тажрибасидан келиб чиқиб, ишонч билан айтишимиз мумкинки, ушбу жараёнда молиявий институтларнинг ўрни жуда катта. Шунинг учун келажакда молиявий институтлар билан ҳамкорликни ривожлантиришни режалаштиряпмиз ва ўзаро фойдали ҳамкорликка умид қиламиз! 

Биз билан боғланинг