Янгиликлар

ЎХСУ экспертларидан бизнес учун “лайфхаклар” : ускуна ишлаб чиқарувчилари қандай танланади?

ЎХСУ экспертларидан бизнес учун “лайфхаклар” : ускуна ишлаб чиқарувчилари қандай танланади?


Қадрли дўстлар, эслатиб ўтамиз, Ўзбек-Хитой Савдо Уйи компаниясининг 10 йиллиги муносабати билан ҳамкорларимиз билан эксперт билан интервью туркуми йўлга қўйилди. 10 йил давомида ноёб кадрлар таркибини йиғишга муваффақ бўлдик ва гуруҳимизнинг аъзоларидан ҳар бири ўз соҳасининг билимдонига айланди, десак асло адашмаймиз. Биз тўпланган тажрибани улашишдан мамнунмиз. Биринчи мавзу Хитойда ускуналар ишлаб чиқарувчисини танлашга бағишланади.
 
 
Сир эмаски, Ўзбекистондаги кичик ва ўрта бизнеснинг асосий кўлами  Хитойдан ускуналарнинг жалб қилиниши орқали яратилмоқда. Бироқ ўз ишини бошлаётган корхона эгалари олдида бундай ускуналарни қўлга киритиш масаласи ҳақида қатор саволлар туғилади: қандай қилиб ноинсоф ишлаб чиқарувчига йўлиқмаслик мумкин; сифат ва нархнинг олтин оралиғини қандай топиш мумкин; тўғридан-тўғри завод билан ишлаш керакми ёки етказиб берувчи компания хизматидан фойдаланиш керакми?
Ушбу саволларга Ўзбек-Хитой Савдо Уйи компанияси ваколатхонаси раҳбари Ҳикмат Абдураҳмонов жавоб беради.

Биз билан боғланинг