Янгиликлар

Ўзбек-Хитой Савдо Уйи Жон Кинг семинарида асосий тематик ҳамкор вазифасиин бажарди

Ўзбек-Хитой Савдо Уйи Жон Кинг семинарида асосий тематик ҳамкор вазифасиин бажарди


 
Ўтган 10 йил давомида ЎХСУ ноёб кадрлар таркибини йиғишга муваффақ бўлди. Гуруҳ аъзоларидан ҳар бири ўз соҳасида эксперт ҳисобланади. Бундай таркибга эришиш учун жамоани доимий тарзда ривожлантириш талаб этилади. Шундай экан, сараланган экспертлардан ўрганамиз!
 
Жон Пол Кинг:
 - етакчилик масалаларида дунёнинг энг кўзга кўринган мутахассисларидан;
 - талабчан спикер ва корпорацияларнинг топ-менежменти ҳамда ҳукумат аъзоларининг шахсий мураббийи (тренери);
 - New York Times нашридаги бестселлер -  «Жамоавий устунлик » (“Tribal Leadership”) муаллифи.
 
15 мартда бўлиб ўтган унинг семинарида, ЎХСУ бош тематик ҳамкор вазифасини бажарди.
 
Вазиятдан фойдаланиб, компания асл хитой чойи маросимига семинардаги барча меҳмонларни таклиф қилди.
 
 
 
Машҳур спикер тингловчилар билан етакчииликнинг сирлари ва жамоавий устунлик ҳақида фикр алмашди ва қай тарзда гуруҳни бирлаштириш, унинг самарадорлигини баҳолашни айтиб ўтди. 14 март санасида семинар олдидан Жон Пол Кинг ЎХСУ офисига ташриф буюрди ва бизнинг ходимларимиз учун коучинг-сессия ўтказди. Сессияда International Business Travel, CHINA Leasing GROUP, ТехноПлаза (TechnoPlaza), Agtech Agri каби компаниялар вакиллари ҳам қатнашишди. Учрашув давомида етакчилик ва жамоавий устунлик  масалалари кўтарилди ва буларнинг барчаси ЎХСУ офисида бўлиб ўтди.

Ўзбек-Хитой   Жон Пол Кинга катта миннатдорчилик билдиради, кейинги ҳамкорлик ва биргаликда ривожланишга умид қилиб қоламиз. 

Биз билан боғланинг