Янгиликлар

Кантон ярмаркаси: Хитойдан ажойиб бизнес ғоялар

Кантон ярмаркаси: Хитойдан ажойиб бизнес ғоялар


International Business Travel (www.ibt.uz ) компанияси тадбиркорларни Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган Canton Fair(Кантон ярмаркаси) экспорт ва импорт товарларининг 119-Халқаро ярмаркасига таклиф қилади.
 
“IBT” компанияси Ўзбекистон ҳудудида ушбу ярмарканинг ягона эксклюзив ҳамкори ҳисобланади. Кантон ярмаркасига делегация жўнатиш бўйича 10 йиллик муваффақиятли тажриба туфайли мингдан ортиқ тадбиркорлар компания хизматларидан фойдаланиб, бу йирик саноат тадбирида иштирок этишди. Тадбиркорлар учун йилига икки марта ярмарка ташкилотчилари билан онлайн видео-конференция ўтказилади. У ерда хоҳловчилар экспонентлар ва тадбир ҳақида батафсил маълумот олишлари мумкин. 
 
Кантон ярмаркасига ташриф катта бизнес дунёсига кириш дегани. Янги товарлар, ғоялар, намуналар ва каталоглар - ҳаммаси сизнинг муваффақиятингиз учун керакли танлов. Сафарда қатнашиб, бизнес учун янги ғоялар топишингиз, маҳсулотлар қаторини кенгайтиришингиз, етказиб берувчини топишингиз ва воқеа жойида келишишингиз, маҳсулот сифатини ўз қўлингиз билан текшириб кўришингиз мумкин.
 
 
Ярмарканинг кўргазма майдони 380 минг кв.метрни ташкил қилиб, у 16 та мавзули ҳудуддан тузилган учта катта павилъондан иборат. Кўргазма комплексининг умумий майдони 1,16 миллион кв.м.
 
Хитойдаги Кантон ярмаркаси бизнесни ривожлантириш ва кучайтириш учун жиддий таъминотчиларни топишга ёрдам беради. Ярмаркада пойабзал, кийим, мебел ва интерьер буюмлари,  ишлаб чиқариш қаторлари ва бошқа маҳсулотларнинг ишлаб чиқарувчилари тақдим қилинади. Шубҳасиз, ҳар қандай тор ихтисосли йўналиш кўргазмасини ҳам танлаш мумкин. Айнан Кантон ярмаркаси сармояни оқилона йўналтириш имкониятини беради. Ярмарканинг ажралиб турадиган хусусияти шундаки,  у ерда бизнесни ривожлантиришнинг замонавий, баъзан бутунлай кутилмаган йўлларини кўриш ва уни ҳаётга татбиқ қилиш мумкин. Учта сессиядан ҳар бирини кўриш учун бир неча кун талаб этилади. У ерда ускуналар ва йирик товарлар (мотоцикл, велосипедлар), уй ва қулайлик учун товарлардан тортиб озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббий ва спорт ускуналаригача топиш мумкин.
 
Агар муҳим ишлар билан жуда банд бўлсангиз ва авиачипта, меҳмонхонага буюртма бериш ва малакали таржимон топиш билан овора бўлишни хоҳламасангиз, бундай сафар ҳақида ташкилий масалалар бўйича тажрибангиз ёки вақтингиз бўлмаса, унда “IBT” компанияси мутахасислари бу муаммоларни ўз зиммасига олишга тайёр.
 
Кўргазманинг ўтказилиш вақти:  15.04.2016 — 19.04.2016
Сафар вақти:  11/12.04.2016 – 18/19.04.2016
 
 
КЎРГАЗМА БОСҚИЧЛАРИ:
 
Биринчи босқич (15 – 19 апрель,  2016 йил):
Катта ва кичик ускуналар; машина ва махсус техникалар; асбоблар ва эҳтиёт қисмлар; кимёвий хом ашё ва маҳсулотлар; маиший техника ва электроника; ёритиш ва сантехника; қурилиш ва безак маҳсулотлари.
Иккинчи босқич(23-27 апрель, 2016 йил):
Керамика, чинни, шиша ва металл буюмлар; уй, боғ, ванна учун безак ва товарлар; мебель; ўйинчоқ ва совғалар; ошхона жиҳозлари ва идишлар; косметика, соат ва кўзойнакларнинг ландшафт дизайнлари.
Учинчи босқич(1 май – 5 май, 2016 йил): 
Тўқимачилик ва фурнитура; тўқимачилик саноати учун хом ашё ва газламалар; озиқ-овқат маҳсулотлари ва хом ашё; тиббий ускуналар; дори-дармонлар ва косметика; пойабзал, мўйнали, чарм ва пар буюмлар; уй газмоллари; гиламлар; офис буюмлари.
 
1 киши учун сафар нархи:
Икки ўринли жойлашувда
620$
Бир ўринли жойлашувда
920 $
 
Сафар делегатлари учун қуйидаги акциялар ўтказилади:
“Бепул саёҳат” акцияси Акция ярмаркадан 30 минг АҚШ долларидан ортиқ нархда ускуна сотиб олган ва Ўзбек-Хитой Савдо Уйи орқали ушбу маҳсулотни етказиб бериш хизматидан фойдаланган тадбиркорлар учун тарқатилади, турпакет суммаси тўлаб берилади.
 
«10+1 бепул» гуруҳи акцияси
10 дан иборат гуруҳ тўпланг ва 11-қатнашчи учун турни бепул қўлга киритади.
 
Ярмаркага ташриф буюриш масалалари бўйича IBT компаниясига мурожаат қилинг.
Телефонлар: (0 371) 255-60-77, (+99890) 993-00-25, (+99890) 977-24-25. E-mail: info@ibt.uz. 
Ҳужжат

топшириш муддати 20 мартгача.

 

Биз билан боғланинг