Янгиликлар

Энг яхши генераторлар «Энергетика – «POWER UZBEKISTAN 2015» кўргазмасида

Энг яхши генераторлар «Энергетика – «POWER UZBEKISTAN 2015» кўргазмасида


«Бизнесингиз учун энергия таъминоти»

Шундай шиор билан бизнинг компания  «Энергетика – «POWER UZBEKISTAN 2015» халқаро кўргазмасида фаол иштирок этди.
 
Ўзбек-Хитой савдо уйи халқаро кўргазманинг доимий иштирокчисидир. Бу сафар мамлакат тадбиркорлари сифатида электрогенераторларнинг кенг танловини кўрсатдик.
Ўзэкспомарказ кўргазма комплекси мамлакатнинг турли ҳудудларидан бўлган компаниялар, давлат идоралари ва тадбиркорларнинг кўпчилигини бир ерда бирлаштирди.  Биз ўнлаб учрашувлар ўтказдик, сизга эса кўп бериладиган саволлар рўйхатини тайёрлаб қўйдик.

Қанақа генераторлар билан таъминлайсиз?

ЎХСУ «SUMEC» ва «GB POWER» компанияларининг Ўзбекистондаги эксклюзив вакили. Бу генераторлар тежамкор ва юқори самарадорликка эга, Ўрта Осиё иқлим шароитлари остида лойиҳаланган ва паст(-35)ва юқори(+55) ҳарорат шароитларида аъло даражада ишлайди.

Генераторингиз тури қанақа?

Барча турдаги генераторларни таклиф қиламиз: дизель, бензин, газ ва газ-бензинли.
 
Аъло даражадаги захира таъминот манбаи, 2 дан 10 кВтгача. Тўлиқ автомат система, ишлатишга қулай(газ, дизель, бензин). Уй генераторлари
 

Саноат генераторлари

Саноат объектларини электр таъминоти билан таъминлай оладиган, қуввати 20 дан 3500 кВтгача бўлган генераторлар. Юқори ишлаб чиқарувчанликда тежамкорлиги билан ажралиб туради.

Кичик бизнес учун генераторлар

Қўшимча қувват манбаи керак бўлиб қолганда, қуввати 5 дан 3000 кВтгача бўлган генераторлар қисқа муддатли вазифаларни бажариш учун жуда мос келади. Генераторлар ишлатишда қулай бўлиб, танаффуссиз 18 соатдан кўпроқ ишлаши мумкин (газ, дизель, бензин).

Махсус объектлар учун  генераторлар 

2 дан 3000кВтгача бўлган генераторларнинг ҳар хил турлари. Кўчма генераторлар, юқори қувват ва унумдорлик(газ, дизель, бензин)

Кафолат

Бир йил, кафолати тугагандан кейин ҳам хизмат кқрсатилади.
 
 
Ўрнати

шЎХСУ синалган ҳамкор билан шартнома имзолади. У нафақат Тошкент шаҳрида, балки Ўзбекистоннинг барча туманларида электрогенераторларни ўрнатади.

Хизмат кўрсатиш

Хизмат кўрсатиш тизими мураккаб эмас:
АВР уланганда элетрогенератор мустақил тарзда ишлайди, тўлиқ компьютерлашган, масофадан туриб тизимни улаш имконияти бор.
 

Биз билан боғланинг