Янгиликлар

Бизнесингизни энергия билан таъминлайдиган уч восита

Бизнесингизни энергия билан таъминлайдиган уч восита


Электрогенераторларни тўғри танлаш тежамкорлик, ишончлилик ва юқори ишлаб чиқарувчанлик оралиғидаги ўзаро мувофиқликни топишга ёрдам беради.


Дизель генераторлари: ҳамёнбоп ёнилғи+қувват

Дизель генераторлари бензин генераторларига нисбатан ишончлироқ ва қувватлироқ. Электр таъминотининг захира манбаи сифатида дизель генераторлар саноат объектлари, ишлаб чиқариш цехлари, офислар, мактаблар, банклар, магазинлар, омборлар ва шунга ўхшаш жойларда кенг ишлатилади. 
Ёнилғи ва қувват нархининг арзонлиги уларнинг ишлаб чиқаришдаги аҳамиятини оширади. 
 
Газ генераторлари: арзон ёнилғи+узоқ ишлатиш муддати 
 
Газ генераторлари ҳам хусусий коттежлар, ҳам кичик ишлаб чиқариш цехлари учун захира электр манбаи сифатида аъло танлов ҳисобланади.
Газ нархининг арзонлиги сабабли газ генераторлари ёнилғи харжида жиддий тежашга имконият беради. Шу билан бирга, ёнилғи фильтри газ генераторларининг яна бир афзаллиги ҳисобланади. Бензин генераторларида генераторнинг ишлашида кечиктириб бўлмайдиган ҳолат - чўкма ҳосил бўлганда, шунингдек октанлар сонининг йўқолиб қолиш ҳолати кузатилганда, ёнилғи фильтрини ҳар уч ойда, узоғи билан олти ойда алмаштириш керак бўлади. Газ генераторларида бундай муаммо йўқ, газ барқарор ва генератор бир неча йил муммосиз ишлаши мумкин. Қиёсланг ва хулоса чиқаринг!
Бундан ташқари, шу хилдаги тизимларнинг юқори даражада экологияга мослигини ҳам қайд қилишимиз уларда ёнган газ ўзидан қолдиқ қолмайди, бензинда бўлгани каби унда бошқа ҳид ва қурумларнинг йўқлиги ҳам жуда муҳим.
Қўшимча қилиб айтадиган бўлсак, газ генераторлари жуда кам ёнилғи сарфи билан ажралиб туради, бундай параметрларга назоратнинг замонавий электрон тизимларидан фойдаланиш ҳисобига эришилган.

Бензинли генераторлар: юқори самарадорлик + фойдаланишда қулайлик 

Бензин генераторлари қурилиш ва саноат йўналишларида кенг ишлатилади, шунингдек, улар шаҳардан ташқаридаги уйлар ва коттежларни электр энергияси билан осон таъминлай олади.
Бензин генераторлари юқори ишлаб чиқарувчанликда ҳам овознинг қуйи даражасига эга. Улар ишлатишда қулай бўлиб, тез ишга тушириш мумкин. Шунга эътибор бериш керакки, бензин генераторлари эҳтимолий сарфлардан огоҳлантирадиган созланган ҳимоя тизимига эга бўлиб, улардан фойдаланиш бутунлай хавфсиз ҳисобланади.
 
Менежерларимиз қуйидаги рақам бўйича сизнинг саволларингизга жавоб беришга тайёр
Ёки электрон манзилимизга ҳам ёзишингиз мумкин:info@uzchinatrade.com
 
 

Биз билан боғланинг