Янгиликлар

Ўзбек-Хитой Савдо Уйига логистика хизмати бўйича мурожаат қилиш учун 8 сабаб

Ўзбек-Хитой Савдо Уйига логистика хизмати бўйича мурожаат қилиш учун 8 сабаб


Компаниямиз 8 йиллик муваффақиятли фаолияти давомида 2 мингдан ортиқ юк бирликларини етказиб берган. Бизнинг компания ускуна, хом ашё ва саноат комплекслари учун эҳтиёт қисмларни етказиб беришга ихтисослашган.
 
 
Логистика бу фақатгина ташиш хизмати бўлибгина қолмай, у шунингдек омборга жойлаш, жўнатиш, юклашдан олдинги текширув, кузатиб бориш ва юклар консолидацияси, юкларни тушириб бошқа транспортга ортиш, божхона текшируви ва кўплаб бошқа жараёнларни қамраб олади. Оқилона ташкил этилган логистика вақтингизни ва пулингизни тежайди.
 
 
 
Ўзбек-Хитой Савдо Уйининг афзалликлари нимада?
 
 
 - Хитойда офисларнинг мавжудлиги;
 - Ишончли экспедиторлар базаси;
 - Юкларни консолидация қилиш имконияти;
 - Хитойда божхона текшируви;
 - Мульти-модал ташиш: авиа, авто, темир йўл ва денгиз орқали;
 - Хом ашё ва кимёвий маҳсулотдан тортиб тез бузиладиган товарларгача бўлган махсус юкларни ташиш;
 - Юкларни босқичма-босқич кузатиб бориш;
 - Юкларни Ўзбекистоннинг исталган ҳудудига етказиб бериш.
 
Менежерларимиз 175-0-175 рақамлари бўйича саволларингизга жавоб беришга тайёр.

Ёки электрон манзилимизга ёзишингиз ҳам мумкин: info@uzchinatrade.com 

Биз билан боғланинг