Янгиликлар

Хитой компаниялари билан ишлаганда нега профессионалларга мурожаат қилиш керак. Бу борада 5 сабаб билан танишинг

Хитой компаниялари билан ишлаганда нега профессионалларга мурожаат қилиш керак. Бу борада 5 сабаб билан танишинг


1. Баланд нарх
Хитой бозори таклифларга тўлиб тошган. Агар тенг музокара олиб боришга тайёр бўлмасангиз, масалан тилни яхши билмаганингиздан, сизни Хитойда ўртача сифатдаги баланд нархли маҳсулот кутади. Агар бозор билан яхши таниш бўлмасангиз, ишлаб чиқарувчи билан эмас, балки савдо компанияси билан музокара қиласиз. Бундай компаниялар Хитойда ўн минглаб топилади.
 
Ўзбек-Хитой Савдо Уйининг бош офиси Хитойда жойлашган бўлиб, у менежерларимизга сиз учун энг яхши етказиб берувчини, энг маъқул нархни ва ишончли кафолатни танлаш имкониятини беради..
 
 
2. Ишлаб чиқаришнинг паст сифати ва виждон билан иш юритилмаслиги
Интернет орқали Ўзбекистоннинг исталган нуқтасидан Хитойдан етказиб берувчи компанияни топиш мумкин, лекин бундай компанияларнинг ишончлилигини масофадан туриб текшириш мураккаб жараён. Мамлакатимизнинг айрим тадбиркорлари олибсотарлар ва инсофсиз ишлаб чиқарувчиларга йўлиқишган, уларни алдаб ўзларига тегишли бўлмаган товарни сотишган ёки ундан ҳам ёмони аванс олиб йўқолишган.
Шунинг учун Хитойнинг йирик корхоналари расмий дилери бўлган бизнинг компания мижозларга синалган ва ишончли ишлаб чиқарувчиларнинг катта рўйхатини тақдим қилади.
 
 
3. Нарх ва сифат мослиги
Маълумки, ишлаб чиқарувчи катта ҳажмдаги харидгагина арзон нарх белгилайди, нарх пасайтирилганда эса сифатсиз товар таклиф қилиниши мумкин.
Ҳамкор компаниялар учун истисно қилинади, улар ишлаб чиқарувчига кафолатланган харид ҳажмини таклиф қилиши мумкин.
 
 
4. Буюртманинг узоқ муддати ва бажарилиши
Хитой бозори йирик бўлганлигидан буюртмани бажариш муддатининг чўзилишига одатий ҳол сифатида қаралиши мумкин. Кўпинча алоҳида тадбиркорлар билан ишлаётган ишлаб чиқарувчи  юкни етказиб беришни пайсалга солиш ҳолатлари кузатилади. 
Ўзбек-Xитой Савдо Уйи бу муаммоларни ҳал қилади, товарингизнинг ҳар бир тайёргарлик босқичини назорат қилади.
 
 
5. Буюртма тузишдаги камчиликлар
Таржима мушкуллиги, техник маълумотлардаги камчиликлар сиз билан қалтис ҳазил қилиши мумкин. Ишлаб чиқарувчига техник вазифаларни расмийлаштирганингизда, ҳужжатлаштиришни тушунишдаги хатолар юз бериши мумкин бўлган бир талай босқичлар бор ва натижада бу ҳолат буюртманинг тўлиқ бекаму кўст бўлмаслигига ва номувофиқлигига олиб келади.

Бундай ҳолатларда Сизни бизнинг 8 йиллик тажрибага эга бўлган ва Хитой компанияларининг ишлаб чиқариш жараёни барча икир-чикирларидан хабардор менежерларимиз жонингизга ора кириши мумкин. Шунингдек, биз мижозларимизга буюртманинг аниқ бажарилиши кафолати бўлган инспекция имкониятини тақдим қиламиз.

 

Биз билан боғланинг