Йирик заводлар, саноат ускуналари ва бутун бошли ишлаб чиқариш линияларини ташиш бўйича энг оптимал вариантларни ишлаб чиқамиз. Биз аккредитив шартлари асосида келтириладиган юкларни етказиб бериш борасида ҳам салмоқли тажрибага ҳам эгамиз. Ушбу хизмат доирасида юкларни ташиш бўйича оптимал ечимларни таклиф қиламиз, юк кўтарадиган техника ва бошқа зарурий мосламаларни танлаймиз, юкни ортиш ва туширишга доир ишларни стандартларга мос тарзда хавфсиз амалга оширамиз, йўналишларни текширамиз, шунингдек, юк тушириладиган жойга элтадиган йўлдаги мураккаб шароитларни бартараф этамиз.

Биз билан боғланинг