Этикеткалаш машинаси

Онлайн сўров
Қандай маҳсулот ишлаб чиқариш ва унинг ўлчамларидан қатъий назар, этикеткалаш машинаси барча тадбиркорлар учун зарур бўлади. 
Этикеткалаш машиналари саноат соҳасида ишлатиладиган ускуналар бўлиб, маҳсулот қадоғига ёки маҳсулотнинг ўзига этикетка ёпиштиришга мўлжалланган.  Этикеткалар цилиндрсимон, тўғри тўртбурчак, эллиптик шаклларга эга бўлган шиша идишлар, флаконлар, аэрозол баллончалари, кичкина челаклар, банкачаларга ва бошқаларга ёпиштирилиши мумкин. Озиқ-овқат ва ичимликлар саноати, косметика, маиший кимё ва фармацевтика этикеткалаш ускунаси қўлланиладиган одатий соҳалар ҳисобланади.  
Ушбу аппарат этикеткани ёпиштириш усулига қараб турли технологик модификацияларга эга бўлиши мумкин.  
 
— елим ёки елимли қоплам билан ёпиштириш;
— ўзи ёпишадиган этикетка;
— термобўшлиқли этикетка.
 

Этикеткалаш автомати полипропилен этикеткани цилиндр шаклидаги шиша идишга ёпиштиришга хизмат қилади. Чан ёки ўнг томонли жойлашув асосида тайёрланиши мумкин. 

Техник параметрлари:
 
Бажариш қуввати -  6000 этикет/соат, (бут. 1,5 л.).
Этикетка ўлчами:     узунлиги .200-360мм, эни.50-120*мм.
Этикетка рулонининг максимал диаметри -  280 мм.
Рулот втулкаси диаметри             40-75 мм (созланади).
Ўлчамлари -   1700мм х 1200мм х 1350мм.
 

*Техник параметрларнинг намунавий кўрсаткичлари келтирилган. Уларни мижоз талабига асосан ўзгартириш мумкин. 

Биз билан боғланинг