Чойни қадоқлаш ускунаси

Онлайн сўров
Агар чой ишлаб чиқариш билан шуғулланмоқчи бўлсангиз, у ҳолда уни қадоқлаш ускуна сиз учун керак бўлиши шубҳасиз.  Ускуна гранулаланган, баргли, шифобахш ўтлар, йиғма ва бошқа шундай консистенциядаги маҳсулотларни фильтр-пакетларга автоматик тарзда қадоқлашга мўлжалланган. Қурилма гранулаланган қора ва кўк, гулли, фито, шифобахш чойлар, шу билан бирга, тиббий ўтлар, озиқ-овқат қўшимчалари ва бошқа шу каби маҳсулотларни қадоқлаши мумкин. 
 

Чой учун мўлжалланган қадоқлаш замонавий механизмлар ва ихчам конструкцияга эга. Тайёрлаш жара1ни автоматлаштирилган, барча параметрларни махсус пульт ёрдамида созлаш мумкин, шунингдек,  унда жорий ишлаб чиқариш параметрлари ва статистикаси акс эттирилади. Тайёрланган чой пакетчалари махсус ҳисоблагич орқали кузатиб борилади. 

Линия таркиби:

 
1. Чойни ўтказувчан фильтр-пакетга қадоқлаш модули.
2. Фильтр-пакетларни sachet туридаги пакетга қадоқлаш модули.
3. Sachet пакетларини картон қутига 20 донадан қилиб ялпи қадоқлаш модули.
 
Юқоридаги 3 та модуль, одатда, чойни тортиш машинасининг бир қисми ҳисобланади.
 
4. Катта қутига 20 донадан қилиб ялпи қадойлаш учун кейспакер.
5. Катта қутиларни ёғочли поддонга жойлаш учун паллетизатор.
6. Тайёр маҳсулотли поддони айлантирадиган паллет.
 
*Техник параметрларнинг намунавий кўрсаткичлари келтирилган. Уларни мижоз талабига асосан ўзгартириш мумкин.

Биз билан боғланинг