Дозатор-қадоқлагичлар

Онлайн сўров
Ҳар қандай товарни ишлаб чиқаришда қадоқнинг аҳамияти катта. Шу боис бўлса керак, исталган турдаги қадоққа бўлган талаб ҳеч қачон сусайган эмас. Психологларнинг қайд этишича, маҳсулотни сотиб олиш учун қабул қилинадиган қарорнинг 30 фоизи қадоқнинг жозибадорлигига боғлиқ экан. Айнан мана шу сабаб туфайли ҳозирда сочилувчан маҳсулотларни қадоқлаш хизматларига талаб кутилганидан юқори.   Чиройли ва мустаҳкам қадоқ бир вақтнинг ўзида ҳам психологик маневр, ҳам маркетинг вазифаларини қойил қилиб бажаради. 
Бундай қадоқлаш ускуналари вертикал типдаги машиналар ҳисобланади.  Ихчамлик мазкур турдаги ускуналарнинг асосий афзалликларидан бири бўлиб, уни ишга тушириш учун катта майдон талаб қилинмайди.  

Машина текис қуйи юзани шакллантириш ва тутқични кесиш қурилмалари билан жиҳозланган. 

Техник параметрлари:
 
Дозалаш чегараси               1000—5000 г
Ишлаб чиқариш қуввати -   камида 20 пак/дақ
Плёнка эни              300–820 мм
Пакет эни                400 ммгача
 

*Техник параметрларнинг намунавий кўрсаткичлари келтирилган. Уларни мижоз талабига асосан ўзгартириш мумкин. 

Биз билан боғланинг