Вакуумли қадоқлаш

Онлайн сўров
Бугунги кунда озиқ-овқат маҳсулотларини ўрашда вакуумли қадоқдан кенг кўламда фойдаланилмоқда. Озиқ-овқат маҳсулотларини қадоқлашда ишлатиладиган вакуумлаш технологияси товарни сақлаш муддатини узайтиришга, уни атроф-муҳитнинг салбий таъсирларидан ҳимоя қилишга ҳамда товарга чиройли кўриниш беришга хизмат қилади. Озиқ-овқат саноатидан ташқари вакуумли қадоқ тиббиёт, банк иши ва бошқа соҳаларда қўлланилади. Вакуумли қадоқни тайёрлашга мўлжалланган ускуна вакуумли қадоқлаш ускунаси ёки вакуумли қадоқлаш машинаси деб номланади.
 
Вакуумли қадоқлаш машиналарининг турлари:
 
— камерали;
— аспирацион (камерасиз);

— иссиқлик билан шакл берувчи. 

Пайвандлаш плёнкасининг узунлиги 2*400  мм.
Камера ҳажми - 440*420*110 мм.
Маҳсулотнинг максимал ўлчами - 370*400*100 мм.
 

*Техник параметрларнинг намунавий кўрсаткичлари келтирилган. Уларни мижоз талабига асосан ўзгартириш мумкин. 

Биз билан боғланинг