Полистирол

Онлайн сўров
Полистирол ва унинг асосида тайёрланадиган материаллар конструкцион полимер ҳисобланади. Улар сезиларли даражада юқори мустаҳкамлик, қаттиқлик, юқори ўлчам барқарорлиги ва аъло декоратив хусусиятлар билан фарқланиб туради.  Полистирол — мустаҳкамлиги билан ажралиб турадиган  (ёруғлик ўтказиш 90%)  аморф полимер, у стирол, ароматли углеводород, кетонларда эрийди. Полистирол  сув, спирт, кучсиз кислота қоришмалари ва ишқорларда эримаслик хусусиятига эга.
 
Полистиролнинг афзалликлари:
 
Осонлик билан қайта ишланади, арзон нарх. Иссиқлик ва вакуум ёрдамида унга турли шаклларни бериш мумкин. 
Сув, кислота ва ишқорларга қарши кучли кимёвий барқарорлик, бензин ва спиртда эримайди. Арроматли углеводородлар ва мураккаб эфирларда яхши эрийди. 
Полистиролнинг ҳиди йўқ, экологик жиҳатдан зарарсиз, ундан одамлар яшайдиган озиқ-овқатлар мавжуд биноларда ҳам фойдаланса бўлади. 
У маиший фойдаланишга мўлжалланган, қурилиш ва реклама маҳсулотларини тайёрлашда қўлланади. Уни осонлик билан бўяш ва плёнкали аппликация, трафаретли ва офсет босмани тушириш мумкин.  
 
Полистирол турлари:
 
— зарбага чидамли;

— кўпикланган. 

Зичлиги- (1060 кг/м³).
Тортув мустаҳкамлиги -40-50 Мпа.
Эритиш ҳарорати  — 105 °С гача.
Совуққа чидамлилиги  −40 °C
 

*Техник параметрларнинг намунавий кўрсаткичлари келтирилган. Улар мижоз талабига асосан ўзгартирилиши мумкин. 

Биз билан боғланинг