Поливинилхлорид

Онлайн сўров

Поливинилхлорид — йирик ҳажмда ишлаб чиқариладиган кимёвий маҳсулотдир. Дунё бўйича бир йилда 25 млн тонна атрофида ПВХ тайёрланади. Ушбу материалдан жуда кўп йўналишда, жумладан, сайдинг, қоплаш, пластик дераза профиллари, водопровод қувурлар, грампластинкалар, кабелли маҳсулотлар, декоратив ва техник плёнка ва пластиклар, машина ва электротехник деталлар, тўқимачилик ва техник тола, полусти қопламлар, спорт ва ҳордиқ товарлари, ўйинчоқлар, тиббий мосламалар, идиш, қадоқ ва бошқаларни тайёрлашда фойдаланилади 

Суспензиянинг сепиш зичлиги - 0,450 -700 кг/куб. м.
Оқувчанлик ҳарорати - 180 — 220 ° ва ундан юқори.
Иссиқлик ўтказиш - 0,15 — 0,175 вт/(мхК).
Мустаҳкамлик : тортилиш вақтида - 40-60Мн/м2.
 
Полимеризация усулига қараб ПВХ уч хил шаклда чиқарилиши мумкин:
 
— блокли;
— суспензия кўринишида;
— эмульсия кўринишида.
 

*Техник параметрларнинг намунавий кўрсаткичлари келтирилган. Улар мижоз талабига асосан ўзгартирилиши мумкин. 

Биз билан боғланинг