Гипсокартон ишлаб чиқариш

Онлайн сўров
Ҳозирда гипсокартон ишлаб чиқариш қурилиш материаллари соҳасида энг истиқболли йўналишдардан бири ҳисобланади, бунга сабаб унинг қурилиш биноларида кенг қўлланилишидир. Гипсокартон гипс қоришмаси билан елимланган ва қўшимча воситалар билан кучайтирилган картон листларидан иборат қурилиш материалидир. Унинг асосий хусусиятлари қуйидагилардан иборат: енгиллик, суга чидамлилик, экологияга безарар, шовқиндан ҳимоя қилиш, ёнғинга чидамли, механик жиҳатдан мустаҳкамлик ва осон ўрнатиш. Гипсокартон листлари (ГКЛ) ҳар қандай табиий материалга қараганда эгилувчан, унинг таркибида заҳарли қўшимчалар йўқ.
Гипсокартонни ишлаб чиқариш технологияси тўлиқ автоматлаштирилган. 
 
Уни тайёрлаш учун зарур бўладиган ускуналарни қуйида келтирамиз:
 
— Гипс қоришмасини тайёрлаш қурилмаси;
— Шакл берувчи мосламага картонни узлуксиз етказадиган қурилма;
— Шакл берувчи мослама гипс полотносини ҳосил қилиш ва картон листларини ўзаро боғлаш вазифасини бажаради;
— Тасмали конвейер полотно ва профилнинг ўлчамлари белгиланган габаритларга мос келишини таъминлаш учун қўшимча шакл берувчи мосламалар билан жиҳозланган;
— Гильотина ёрдамида гипс полотнони кесадиган рольганг конвейер;
— Гипсокартон листларини бир жойдан бошқа жойга кўчирадиган конвейер (у листларни рольганг конвейердан консол конвейерга узатади);
— Қуритиш конвейерига листларни жойлаштирадиган консол конвейер;
— Листларни тўлиқ қуригунча айлантирадиган қуритиш конвейери;

— Якуни кесиш, қадоқлаш ва штабеллашга мўлжалланган қўшимча рольганг конвейер. 

Техник параметрлари:
 
Ишлаб чиқариш қуввати - суткасига 200 лист.
Энергетика: 200 кВт (линияга таркибидаги ускуналар учун).
Зарурий майдон - 1950 м2 (линия таркибидаги ускуналар учун).
Линия вазни: 200 тонн (линия таркибидаги ускуналар учун).
 

*Техник параметрларнинг намунавий кўрсаткичлари келтирилган. Уларни мижоз талабига асосан ўзгартириш мумкин. 

Биз билан боғланинг