Гипс учун тегирмон

Онлайн сўров
Гипс тегирмони гипс тошларини кичик зарра ўлчамигача майдалашга хизмат қилади.  

Гипс тошининг ўлчами, одатда,  300 ммдан 500 ммгача бўлади. Ушбу тошлар махсус каръерлардан қазиб олинади. Гипс тошлари жағли ва болғали дробилкаларда майдаланади. Бирламчи майдалаш ва бегона моддалар бартараф этилгандан кейин майдаланган тошлар якуний майдалаш ишлари ва гпс кукунини қуритадиган тегирмонга туширилади. Тошни майдалаш ва гипсни қуритиш, ажратиш ҳамда кальцийлаш жараёни бир вақтда амалга оширилади. Тошларни майдалаш катта тезликда айланадиган махсус болғачалар орқали бажарилади. 

Тегирмоннинг станарт таркиби:
 
— асосий тегирмон;
— унга тегишли қисмлар (сепараторлар, бирлаштирувчи қувурлар, майдалагич, чанг тўплагич, глушитель, вентилятор, ҳаволи компрессор);
— ковшли элеватор (бункер билан);
— болғали дробилка;
— ЧПУ.
 
Техник параметрлари:
 
Қайта ишланадиган хом ашёнинг ҳажми (киришда) —  50 ммгача.
Помол ўлчами (чиқишда) — 2 мкмгача.
Барабан диаметр — 900 ммдан.
Барабан узунлиги — 1500 ммдан.
Барабан ҳажми — 0,9 м³ дан.
Иш учун талаб қилинадиган кучланиш — 380 Вгача.
Ишлаб чиқариш қуввати — соатига 2 т.
 

*Техник параметрларнинг намунавий кўрсаткичлари келтирилган. Уларни мижоз талабига асосан ўзгартириш мумкин 

Биз билан боғланинг