Асфальт заводи

Онлайн сўров
Сўнгги йилларда асфальт тайёрлайдиган завод турли даражадаги тадбиркорларнинг эътиборини жалб қилиб келмоқда. Албатта, бу қизиқишнинг ўзига яраша асосли сабаблари бор. Мамлакат бўйлаб қанча йўллар мавжудлиги, уларнинг қанчаси таъмирланаётгани, қанча масофада янгилари қурилаётгани ва уларни сақлаш учун ажратилаётган маблағ ҳақида кўпчилик маълумотга эга.  

Йўлларнинг юзасини сифатли қоплаш учун қум, минерал кукун, ўрта ва кичик фракциядаги шағал ва битумдан (барча компонентларни ўзаро бирлаштирадиган қоришма) тайёрланган асфальт ишлатилади.   Битум умумий асфальт қоришмасининг тахминан  6 фоизини ташкил қилади, 85% таркиб эса гравий ва шағалдан иборат. Асфальт тайёрлаш жараёнида нафаат юқорида келтирилган компонентлар бирлаштирилади ва аралаштирилади, балки йўл юзаси ҳам тезда қоплаб борилади. 

Линиянинг стандарт таркиби:
 
— совуқ инетр материаллар тизими;
— қуритиш барабан;
— ёқиш тизими;
— чанг тўплаш тизими;
— материални шетказиш тизими;
— битумни етказиш тизими;
— аралаштириш мосламаси;
— пневматик тизим;
— бошқариш тизими;
— тайёр асфальтни сақлаш бункери.
 
Техник параметрлари:
 
Ишлаб чиқариш қуввати: соатига 100 тонна.
Аралаштиргич:  1200 кг/партия.
Тортиш анилиги:  Иссиқ йиғинди: ±0.5%; битум: ±0.3%; тўлдиргич: ±0.2%.
Иссиқ асфальт ҳарорати:  130℃-165℃ (созланадиган).
Амал тури:   Автоматик/қўлда.
Умумий қуввати: 316 Квт.
Ўлчамлари:  ДУзунлиги 40 м * Эни 30 м * Нуқтанинг максимал баландлиги 17 м.
Умумий вазни: 110 тонна.
 

*Техник параметрларнинг намунавий кўрсаткичлари келтирилган. Уларни мижоз талабига асосан ўзгартириш мумкин. 

Биз билан боғланинг