Майдалаш ва саралаш машинаси

Онлайн сўров

Қаттиқ материалларни кейинчалик қайта ишлаш, қоришмалар ва бошқа қурилиш ашёларини тайёрлаш учун уларни майдалаш талаб этилади. Бироқ қаттиқ материалларни сифатли майдалаш учун замонавий ускуналардан фойдалаш керак бўлади.  

Қурилиш чиқиндилари ва темир-бетон конструкцияларини (темир-бетон блоклари, асфальт, ғишт ва бошқалар) майдалаш ва саралаш машиналари ёрдамида утилизация қилиш яхши сифатдаги иккиламчи материални олишга имконият беради.  

Иккиламчи хом ашёдан фойдаланиш иқтисодий томондан фойдали бўлиб, у тайёр маҳсулотнинг таннархини бир неча баравар қисқартиришга ва қурилиш сарфланадиган харажатларни камайтиришга кўмаклашади.

Линиянинг стандарт таркиби:
 
— пластинсимон роллер;
— жағли дробилка;
— инерцион ғалвир;
— конуссимон дробилка;
— тасмали конвейерлар тўплами;
— оператор кабинаси;
— Бошқариш шкафи, кабель;
— таянч металл конструкциялар.
 
Техник параметрлари:
 
Ишлаб чиқариш қуввати, т/с          30          
Юкланадига бўлаклар ўлчами, мм           200       
Тайёр шағал фракциялари, мм  +40; -40 +20; -20 +5 (10)
Созланган қувват, кВт  69,5    
Линияни ўрнатишга талаб қилинадиган майдон, м  44 х 60     
 

*Техник параметрларнинг намунавий кўрсаткичлари келтирилган. Уларни мижоз талабига асосан ўзгартириш мумкин 

Биз билан боғланинг