Автосервис учун ускуналар

Онлайн сўров
Автомобиль бозорининг ривожланиши автосервис ускуналарига бўлган талабнинг ортишига хизмат қилади. Шубҳасиз, ҳар бир автомобиль учун алоҳида эътибор, хизмат кўрсатиш талаб қилинади.  Мой алмаштириш, деталларни таъмирлаш, шиномонтаж ва бошқа шу каби ишларга бўлган эҳтиёж бундан буён кучайиб бораверади. Автосервис очишда нимадан бошлаш кераклигини тўғри англаш энг муҳим масалалардан бири ҳисобланади.  Бу жараёнда бир қатор омилларни ҳисобга олиш талаб этилади. 
 
Автосервис учун асосий ускуналар:
 
    — Шиномонтаж ускунаси;
    — Диагностика ускунаси;
    — Компьютерли диагностика;
    — Кузовни таъмирлаш ускунаси;

    — Развал ускунаси ва бошқалар. 

Техник параметрлар ва хусусиятлар
 
Енгил автомобиллар, енгиз юк машиналари, пикап ва йўлтанламасларга хизмат кўрсатиш учун 4000 кг юк кўтарадиган, кўтариш баландлиги 1800 мм бўлган пастки синхронизацияли 2 устунли электрогидравлик кўтаргич.
 
Юк кўтариш имконияти, кг 4000
Кўтариш баландлиги, мм    1800
Ўлчам эни, мм             3390
Устун баландлиги, мм 2826
Кўтариш вақти, сек   52
Минимал илиш баландлиги, мм        22
 

*Техник параметрларнинг намунавий кўрсаткичлари келтирилган. Улар мижоз талабига асосан ўзгартирилиши мумкин. 

Биз билан боғланинг