Кимёвий тозалаш ускунаси

Онлайн сўров
Кимёвий тозалаш бизнесининг ижобий хусусиятларидан яна бири шундаки, у иқтисодий инқироз, бошқарув ўзгариши ва бошқа таъсирлар сабабли сусайиши мумкин, бироқ ушбу бизнес тури ҳеч қачон барҳам топмайди! Шубҳасиз, ҳар бир инсон саришта кийинишни, тоза дастурхон ва кўрпа-тўшакдан фойдаланишни истайди. Умуман олганда, тоза кийим инсоннинг кундалик фаолиятида муҳим ўрин тутади.
 
Кимёвий тозалаш ускунаси пахта, жун, чарм, мўйнадан (шуба, дублёнка) тайёрланган, шунингдек, оддий ювиш орқали доғлари кетмайдиган мой ва нефт маҳсулотлари туфайли ифлосланган иш кийимларини тозалашга хизмат қиладиган машина ва бошқа қўшимча қурилмадан ташкил топган. 
 

Кимёвий тозалашга мўлжалланган мини-ускунадан меҳмонхона, йирик савдо марказларида тўқимачилик маҳсулотларини тозалашда ёки бирламчи бизнес тўплами сифатида фойдаланса бўлади. Келгусида уни янада мураккаб вазифаларни бажариш ва кўпроқ маҳсулотларни ювиш мақсадида кенгайтириш имконияти мавжуд. 

Кичик кимёвий тозалаш корхонаси учун ускуналар (минимум) тўплами:
 
 — кимёвий тозалаш машинаси;
 — доғни кетказиш столи;
 — дазмоллаш столи;
 — устки кийим учун буғли манекен;

 — қадоқлагич. 

Биз билан боғланинг