Тухум қўядиган товуқлар учун товуқ фермаси

Онлайн сўров
Тухум қўядиган товуқларни парваришлаш – янги бизнес тури
Қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли янги бизнес ғояларни амалга ошириш ва татбиқ этиш учун бизга кундан-кунга янада кўп мижозлар мурожаат этишмоқда. Тухум қўядиган товуқлар фермаси – бу етарли даражада даромадли ва тезда сарф этилган харажатларни қоплайдиган бизнесдир.  Тухум кўплаб таомларнинг ажралмас элементи бўлгани туфайли уни сотиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келиш амри маҳол. Бундан ташқари, товуқ гўшти ҳам одамлар томонидан севиб истеъмол қилинади.  

Мазкур бизнесни тўғри йўлга қўйишга хизмат қиладиган жараёнлар у қадар мураккаб эмас. Улар қуйидагиларни ўз ичига олади: қафас тизими, емлаш тизими, сув бериш, ахлатни тозалаш тизими ва автоматик бошқарув тизими. 

Бинога доир талаблар
 
 - бино баландлиги 3 метр атрофида бўлиши лозим;
 - бино кенглиги  12, 15 ёки 18 метр. бу параметр ҳар бири 3 метрга тенг бўлган йўлакларнинг миқдорига боғлиқ;
 - йўлакнинг узунлиги эса фермада боқиладиган товуқлар сонига боғлиқ;
 - тўсиқ сифатида қўшимча ёрдамчи материаллардан фойдаланилади. шифт ва деворни қоплаш учун сэндвич-панелларни, ташқи қоплам сифатида эса профиль тунукани ишлатиш мумкин. 
 

*Техник параметрларнинг намунавий кўрсаткичлари келтирилган. Уларни мижознинг талабига асосан ўзгартириш мумкин. 

Биз билан боғланинг