Соғиш аппарати

Онлайн сўров
Катта фермер хўжаликлари учун сигирларни соғишда махсус соғиш аппаратларининг аҳамияти салмоқли. Ҳозирда бундай аппаратларнинг жуда кўп тури сотувга чиқарилади.  Улар ташқи томондан бир-биридан кескин фарқ қилиши, турли конструкцич ва қувватга эга бўлиши ва нарх борасида ҳам фарқланиши мумкин. Бироқ соғиш аппаратларининг ишлаш тамойили бир хил механизмга асосланган.  Бундай қурилмаларнинг барчаси паст босимли вакуумли насос билан билан жиҳозланади. 

Соғиш аппарати орқали эчки, сигир ва қўйлар сутини соғиб олиш жараёнини мезанизациялаш мумкин. Фойдаланишдаги қуйлайлик ва юқори самарадорлик туфайли уй шароити учун мўлжалланган бундай аппаратлар қўл меҳнатини сезиларли даражада камайтиришга хизмат қилади. 

Соғиш аппаратининг стандарт тўплами:
 
— ҳаракатланадиган вакуумли ўрнатма;
— қўш тактли соғиш аппарати;
— сут ва вакуумли шланглар;
— сўрғич резина;
— сут ва вакуумли патрубкалар;
— гардиш, улагич;
— вакуумметр;
— эҳтиёт қисмлар тўплами;
— асбоблар.
 
Техник паратметрлари:
 
Аппарат тури – қўш тактли.
Ишлаш қуввати —  10 та қорамол.
Ўлчамлари — 1005 х 500 х 750.
Вазни — максимум 60 кг.
 

*Техник параметрларнинг намунавий кўрсаткичлари келтирилган. Улар мижоз талабига асосан ўзгартирилиши мумкин. 

Биз билан боғланинг