Кенг форматли принтер

Онлайн сўров
Кенг форматли босма бугунги кунда полиграфия соҳасидаги истиқболли йўналишлардан бири ҳисобланади. Буларга, биринчи ўринда, баннер, билборд, перетяжка ва брандмауэрларга тасвирни чоп этиш хизматларини киритиш мумкин.  Ушбу бизнес турини ишга тушириш учун талаб этиладиган катта маблағ ёки ўсаётган рақобат ҳам бозорда янгидан-янги брендларнинг пайдо бўлишига тўсқинлик қилолмаяпти. 
Биз сизнинг барча талабларингизга жавоб берадиган энг оптимал моделни танлашда ёрдам кўрсатамиз. Тезкор чоп этиш, ишончли конструкция, фойдаланишдаги қулайлик ҳамда кенг форматли принтерлардаги инновацион технологиялар ушбу моделларнинг юқори самарадорлигини таъминлайди. 

Шундай бўлса-да, кенг форматли принтерларни бир жойдан бошқа жойга кўчиришда эҳтиёт чораларини кўриш зарар қилмайди, боиси агар бу ишда тегишли эҳтиёт чоралари кўрилмаса, қимматбаҳо ускуна бир лаҳзада металл уюмига айланиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас.  Шунинг учун ускунани зарарламасдан етказиб берадиган транспорт агентини танлашга алоҳида эътибор қаратиш тавсия этилади.  Westernproductiontechnologies компанияси бу бўйича тадбиркорларга барча хизмат турларини (керакли ускунани танлашдан тортиб уни буюртмачининг биносида ишга туширишга қадар) кўрсатиб келади. 

Ишлатидаган материал тури  — қоғоз, баннер, тўр, плёнка ва бошқалар.
 
               Материалнинг эни - 259-1625 мм
               Босманинг максимал эни -1615 мм
               Босманинг аниқлик даражаси - 1440 dpi бирлигадан юқори эмас
 

*Техник параметрларнинг намунавий кўрсаткичлари келтирилган. Улар мижоз талабига асосан ўзгартирилиши мумкин. 

Биз билан боғланинг