Флексография ускунаси

Онлайн сўров
Флексография турли материалларга чоп этишнинг энг оммалашган усулларидан бири ҳисобланади. Полиэтилен пакетларга чиройли логотипларни чоп этиш ёки қадоққа хусусий тасвирни тушириш учун флексография машинаси қўлланилади. Флексография тез қурийдиган бўёқлар ёрдамида тасвирни жадаллик билан босиш хусусияти билан ажралиб туради. Босма эни ва ранглар миқдори ушбу станокларнинг асосий фарқларидандир.  Икки рангли флексография машинаси полиэтилен, целлофан, полипропилен пакетлар, рулондаги қоғозлар каби қадоқларга контентни чоп этишга мўлжалланган.  Қоғоздан қилинган қадоқ пакетлар, пакет-майкалар, тешик тутқичли пакетлар, кийим пакетлари ва бошқа шу каби материлалларга контентни чоп этиш учун бағоятда мос келади. 
Техник параметрлари:
 
Рулоннинг максимал эни: 600 мм
Босманинг максимал эни:560 мм
Сиёҳни босиш цикли: 191 – 914мм
Узунликдаги хато: ±1мм
Рулоннинг максимал диаметри: 450мм
Босиш тезлиги : 5-50м./дақ.
 

*Техник параметрларнинг намунавий кўрсаткичлари келтирилган. Улар мижоз талабига асосан ўзгартирилиши мумкин. 

Биз билан боғланинг