Тигелли пресс

Онлайн сўров
Тигелли пресс узоқ тарихга эга бўлган полиграфия ускуналаридан биридир. Унга бўлган талаб шу қадар юқорики, бугунги кунда ҳам ундан самарали фойдаланилмоқда. Прессда плиталар орасида жуда юқори босимни ҳосил қилиш ғояси ишлатилган бўлиб, у кесиш ва ўйиш, перфорация турли усулда нақш солиш амалларини бажара олади. Тигелли прессларда кенг турдаги маҳсулотлар билан ишлаш мумкин: бир ва бир неча қатли қоғозлар, картонлар, пластиклар ва тери. 

Ишлаш пайтида пресс кам энергия сарфлайди, конструкция оддий бўлгани туфайли унга хизмат кўрсатиш кўп ҳаракат талаб қилмайди. Бу эса ушбу турдаги ускуналардан фойдаланишни янада манфаатли қилади. 

Тигел пресс форматлари одатда ўйма ўлчами қараб белгиланади:
 
                750×520 мм;
                930×660 мм;
                1040×720 мм;
                1100×790 мм;
                1300×920 мм;
                1500×1040 мм;
                1600×1250 мм;
                1700×1400 мм;
                1800×1280 мм.
 
Ишлаш тезлиги -25 вар/дақ
Ўйма контурининг максимал узунлиги -15 м
Мотор қуввати -2,2кВт
Ўрнатилган рамканинг ички ўлчами - 750х520мм
Тезлик -25 зарба/дақ 
 

*Техник параметрларнинг намунавий кўрсаткичлари келтирилган. Улар мижоз талабига асосан ўзгартирилиши мумкин. 

Биз билан боғланинг