Термопереплёт ускунаси

Онлайн сўров

Ҳозирда қоғоз ва ҳужжатларнинг миқдори шу қадар кўпайиб кетдики, адашиб кетмаслик учун уларни тартиблаш эҳтиёжи туғилди.  Бунинг учун бизга термопереплёт станоклари ёрдам бериши мумкин. Термопереплётга қоғозларни ўраш тез амалга оширилади, улар оддий ва тартибли кўринади.  Бундай ускуналар ҳужжатларни махсус жилдларга (термомуқова) бириктиради. Бундай усул катта миқдордаги ҳужжатлар ҳамда алоҳида нусхаларга ҳам мос келади. Бу каби переплётлар почта орқали жўнатиладиган ҳужжатлар, ҳисобот, шартнома ва реклама материалларини сақлашда жуда қўл келади. 

Техник параметрлари:
 
Переплётнинг максимал узунлиги, мм — 300
Переплётнинг максимал эни, мм — 220
Переплётнинг максимал қалинлиги, мм — 40
Муқова тури — қаттиқ + юмшоқ
Переплёт тури — қўлда
Ишлаш қуввати, переплёт/соат— 120
 

*Техник параметрларнинг намунавий кўрсаткичлари келтирилган. Улар мижоз талабига асосан ўзгартирилиши мумкин. 

Биз билан боғланинг