ПВХ қувурларни ишлаб чиқариш

Онлайн сўров

Ҳар хил турдаги пластиклардан қувурларни ишлаб чиқариш бозори сўнгги йилларда сезиларли даражада ривожланди. Бунга сабаб ушбу маҳсулотни тайёрлаш технологиясининг осонлиги ҳамда унга бўлган юқори талабнинг мавжудлигидир. Пластик қувурлардан кўплаб жабҳаларда фойдаланиш мумкин. Улардан канализация ва иситиш тизимларида, газ ва сув, шунингдек, “иссиқ пол” тизимларида самарали фойдаланиш мумкин. Пластик қувурларни тайёрлаш учун турли хил хом ашё ишлатилади: юқори ва паст босимли полимер, полипропилен, полибутен, поливинилхлорид ва бошқалар. Пластик қувурларни ишлаб чиқариш экологик тоза ва осон жараён ҳисобланиб, у экструзияга асосланади. Пластик қувурлар ишлаб чиқарадиган тўлиқ циклли линияга экструдердан ташқари, қувурларни кесишга мўлжалланган машина, хом ашёни етказиш тизими, калибрация ва совитиш ванналари, смеситель, тортиш мосламаси, транспортер-тасма, вакуумли шакл берувчи ва қувурлар жойланадиган тўплагич ҳам киради. 

Ускунанинг стандарт  таркиби:
 
экструдер 
хом ашёни етказиш тизими ;
қувурларни кесиш машинаси;
калибрация ва совитиш учун ванналар;
тортиш мосламаси;
смеситель;      
транспортер-тасма;
вакуумли шакл берувчи;
қувурларни жойлайдиган тўплагич
 
Техник  параметрлари:
 
Қувур диаметри-16-63 мм
Чизиқли тезлик -1-10м/дақ
Ишлаб чиқариш қуввати -120 кг/соат
Белгиланган қувват -45 кВт
 
*Техник параметрларнинг намунавий кўрсаткичлари келтирилган. Улар мижоз талабига асосан ўзгартирилиши мумкин. 

Биз билан боғланинг