Пластик чиқиндиларни қайта ишлаш ускунаси

Онлайн сўров

Пластик идишлар, ўзининг афзалликларига қарамасдан, катта шаҳарлар учун долзарб муаммолардан бирига айланди.  Пластик идишларни кўча ёки ўрмонга ташлаётиб жуда ҳам кўпчилик уларнинг юз йиллар давомида парчаланиши ҳақида ўйламайди.  Ҳукумат томонидан экологияни сақлаш бўйича турли дастурлар қабул қилинишига қарамай атрофдаги чиқиндилар миқдори кундан-кунга ортиб бормоқда. Шуни ёдда тутиш керакки, пластик турли ишлаб чиқариш соҳалари учун бирламчи хом ашё вазифасини бажаради. Демак, бундай турдаги чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш орқали мўмайгина даромад топиш мумкин экан.  Ҳозирда пластик идишларни қайта ишлаш ушбу соҳадаги энг сердаромад йўналишлардан саналади. Европада бу бизнес ғоя аллақачон аъло даражада йўлга қўйилган бўлиб, минтақадаги кўплаб мамлакатларда пластикни қайта ишлаш бўйича бир қатор саноат комплекслари ташкил қилинган. Пластик идишлар тўлиқ равишда турли ифлослик, ёғлар, металл таркиб, этикетка, полиэтилен тутқич ва қопқоқлардан тозаланади. Саралашдан ташқари барча амалиётлар автоматик режимда бажарилади. 

Ускунанинг стандарт таркиби:
 
 - Линиянинг барча узатмаларини инверторнли бошқариш
 - Цилиндр ва экструзион каллакни қизитишни назорат қиладиган автоматик термоконтроллер
 - Йиғиладиган конструкцияли шнек конфигурацияни ўзгартириш имкониятини беради ва керакли материал турини қайта ишлайдиган линияни оптималлаштиради 
 - Заруратга қараб керакли натижа асосида функцияларни ўзгартириш орқали  линиядаги конфигурацияни созлаш имконияти мавжуд. (Масалан, қўшимча дозаторлар ўрнатиш)
 - Шибер типидаги гидравлик узатмага эга фильтр 
 - Вакуум тубини созлаш хусусиятига эга вакуумли дегазации тизими
 - Мажбурий суртиш ва совитиш тизими (сувли насос) билан жиҳозланган герметик, мой билан тўлдирилган редуктор узатмаси 
 - Ҳарорат аниқлигини назорат қилиш учун компьютер билан бошқариладиган цилиндрни сув билан совитиш механизми 
 - Рақамли дисплей билан жиҳозланган эритиш босими датчиклари
 
Техник параметрлари:
 
Ишлаб чиқариш қуввати-100-120 кг/соат
Шнек диаметри - 65 мм
Асосий двигатель қуввати -29,4 кВт
 

*Техник параметрларнинг намунавий кўрсаткичлари келтирилган. Уларни мижознинг талабига асосан ўзгартириш мумкин. 

Биз билан боғланинг