ПВХ профил ишлаб чиқариш линияси

Онлайн сўров

Поливинилхлориддан (ПВХ) ясалган маҳсулотларсиз бугунги биноларни деярли тасаввур қилиб бўлмайди. ПВХ кабель ва ўтказгичларни электрдан изоляция қилиш, қувур ва қопламларни тайёрлаш, турли плёнкалар, жумладан, таранг шифтлар учун қўлланади. Тезда эскирмаслик, механик мустаҳкамлик, қаттиқлик, енгил вазн, зангламаслик, кимёвий, об-ҳаво ва ҳарорат таъсирларига чидамлилик ушбу маҳсулотнинг энг муҳим хусусияти ҳисобланади. ПВХ, шу билан бирга, ёнғиндан ҳам хавфсиз. У ўзидан электр токини ўтказмайди, шу боис изоляцион материал сифатида ундан бемалол фойдаланса бўлади. Поливинилхлориддан қилинган қурилиш маҳсулотлари сизга узоқ муддат хизмат қилиши мумкин.

Линиянинг стандарт таркиби:
 
— экструдер; 
— экструзион каллак; 
— совитиш столи; 
— тортувчи мослама; 
— кесувчи мослама; 
— жойлаштиргич; 
— PLC компьютер тизими ёки бошқариш шкафи
 
Техник параметрлари:
 
Маҳсулотнинг максимал эни (мм)-180 мм
Ишлаб чиқариш қуввати  -120-150 кг/соат
Шнек узунлиги: 1200 мм
Шнек диаметри ― 55 мм.
 

*Техник параметрларнинг намунавий кўрсаткичлари келтирилган. Улар мижоз талабига асосан ўзгартирилиши мумкин. 

Биз билан боғланинг