Полипропилен қоплар ишлаб чиқариш линияси

Онлайн сўров

Полипропилен қоплар ишлаб чиқариш бугунги кунда даромадли, шу билан бир вақтда   долзарб тадбиркорлик турларидандир. Полипропилен қоплардан, асосан, мустаҳкам саноат қадоқлари сифатида фойдаланилади.  Бундай қоплар мустаҳкам полипропилен иплардан тайёрланади. Бу каби қадоқлар етарли даражада бақувват бўлиб, маҳсулотларни кўчириш, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва қурилишга оид тўкилувчи маҳсулотларни қадоқлаш учун ишлатилади. 

Линиянинг стандарт таркиби:
 
• Қоришма компонентларини қуритиш ва аралаштириш машинаси
• Узатувчи қурилма
• Полипропилен ипларни тайёрлайдиган экструдерлар (ипларни ўрайдиган қурилма билан бирга);
• Тўқувчи станок;
• Ярим тайёр маҳсулотни қирқадиган термо пичоқ;
• Тикувчи машина;
• Логотипни туширишга хизмат қиладиган флекс-босма мосламаси.
 
Техник параметрлари:
 
Ишлаб чиқариш қуввати – Бир сменада 4000 дона
Қоп вазни -70 гр.
Қоп ўлчами -55-105 см 
Қоп тури  -25кг , 50 Kг
 

*Техник параметрларнинг намунавий кўрсаткичлари келтирилган. Улар мижоз талабига асосан ўзгартирилиши мумкин. 

Биз билан боғланинг