Пластик, полимер ва пластмасса учун дробилка

Онлайн сўров
Ҳар йили жаҳон бўйлаб 180 миллион танна пластмасса ишлаб чиқарилади. Мазкур материалдан жуда кўп турдаги маҳсулотларни (тиш чўткасидан тортиб телевизоргача) тайёрлаш мумкин. Шу билан бир вақтда мутаносиб равишда пластик чиқиндилар миқдори ҳам ортиб бормоқда.  Агар ушбу маҳсулотни осонлик билан қайта ишлаш имкони бўлмаганда, уларнинг табиатга келтирадиган зарари  ҳаддан ортиқ юқори бўларди.  Қайта ишланган пластмассанинг сифати бирламчи пластмассадан пастроқ бўлади, бироқ бу ушбу маҳсулотнинг техник хусусиятларига таъсир кўрсатмайди. Шубҳасиз, пластмасса ҳам иккинчи марта қайта ишланишдан олдин майдаланади. Бу вазифани майдалагич ёки пластмасса дробилкаси деб аталадиган қурилма қойилмақом қилиб бажаради. 
 
Пластик дробилкасидан, асосан, иккита соҳада фойдаланилади:
 
— Пластмассадан маҳсулот ишлаб чиқарадиган заводларда;

— Иккинчи хом-ашёни йиғадиган ва утилизация қиладиган корхоналарда. 

Техник параметрлари:
 
Ишлаб чиқариш қуввати - 100-120 кг/соат
 

*Техник параметрларнинг намунавий кўрсаткичлари келтирилган. Улар мижоз талабига асосан ўзгартирилиши мумкин. 

Биз билан боғланинг