Полиэтилен қоплам/пакет чиқиндиларини қайта ишлашга мўлжалланган гранулятор

Онлайн сўров

Пластик (пластмасса, полимер) чиқиндиларни қайта ишлайдиган ускуналар ресиклинг жараёнини йўлга қўйиш, яъни ишлаб чиқаришни ортиқча чиқинди чиқармайдиган ҳолатга келтириш ва шу орқали маҳсулот таннархини камайтиришга ёрдам беради. Бу эса ҳозирги кундаги иқтисодий шароит ҳолатида жуда муҳим ҳисобланади.  Полимер гранулятори қаттиқ жисмли полимер қолдиқларни  (ПВД, ПНД, ПЭ, ПП, ПС ва қопламли чиқиндилар) шу турдаги гранулаларга қайта ишлашга мўлжалланган. Грануляторлар бир ёки икки шнекли бўлиши, сувли ёки ҳаволи совитиш тизими билан жиҳозланиши мумкин. Грануляция орқали олинган хом ашё (гранулят) бир турдаги ёки тоза тузилишга эга бўлиб, ундан полимер маҳсулотларни ишлаб чиқаришда фойдаланиш мумкин. 

Линиянинг стандарт таркиби:
 
— саралаш қурилмаси;
— майдалагич;
— ювиш қурилмаси;
— қуритиш аппарати;
— агломератор;
— совитгич;
— миксер;
— экструдер;
— гранулятор
 
Техник параметрлари:
 
Ишлаб чиқариш қуввати -300 кг/соат
Босим коэффициенти -55-80%
Сув сарфи  3 м3/соатгача
 

*Техник параметрларнинг намунавий кўрсаткичлари келтирилган. Уларни мижознинг талабига асосан ўзгартириш мумкин. 

Биз билан боғланинг