ПЭТ-идишларни шиширадиган ускуна

Онлайн сўров
Тайёр маҳсулотнинг ташқи кўриниши муваффиқиятли ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга имконият берадиган омиллардан бири ҳисобланади. Ҳозирда қадоқ ҳар доимгидан-да муҳим аҳамият касб этмоқда. Айниқса, гап суюқ маҳсулотлар ҳақида борганда, уларнинг қадоқлари харидорни ўзига тортадиган даражада чиройли ва ишлаб чиқарувчи учун тежамкор бўлиши мақсадга мувофиқдир. ПЭТ-идишлар юқорида келтирилган талабларга тўлиқ жавоб беради: арзон таннарх, енгил вазн, мустаҳкамлик, исталган дизайн ва сиғимдаги идишни яратиш имконияти мазкур материалнинг энг аоссий афзалликлардан, десак янглишмаймиз.  

Ускуна 0.1 дан 25 литргача бўлган турли сиғимдаги ПЭТ (полиэтилентерефталат) идишларни шиширишга хизмат қилади. Ҳозирда ПЭТ-идишлар энг оммабоп қадоқ турига айланган. ПЭТ преформалардан мазкур турдаги идишларни ҳосил қилиш жараёни анчагина тежамли ва содда.  Шиширишга мўлжалланган ускуна битта ишчи томонидан бошқарилади. 

Линиянинг стандарт таркиби:
 
— шишириш автомати;
— преформани юклайдиган мослама;
— пресс-форма;
— ҳаволи конвейер.
 
Техник параметрлари:
 
Ишлаб чиқариш қуввати - 4000-5000 б/соат
Шишириладиган идиш диаметри — кўпи билан 110 мм
Шишириладиган идиш баландлиги, кўпи билан 300 мм
Уялар сони — 4 та
Шишириш босими -3,0МПа/6,32м3/дақ
 

*Техник параметрларнинг намунавий кўрсаткичлари келтирилган. Уларни мижознинг талабига асосан ўзгартириш мумкин. 

Биз билан боғланинг