Ўсимлик мойини ишлаб чиқариш

Онлайн сўров

Кунгабоқар мойи икки турда тайёрланади: тозаланган ва тозаланмаган. Улар бир-биридан қўшимчалардан тозаланиш даражаси бўйича фарқланади. Тозаланмаган мой учун фақат механик фильтрация ишлатилади ва у ўз хусусиятлари бўйича фойдали ва қадрли маҳсулот ҳисобланади. Тозаланган мой учун эса тиндириш, центрифигуралаш, фильтрация, рафинация, оқлаш, гидратация, дезодорация ва эритиш каби тозалаш жараёнлари талаб этилади.  Юқоридаги босқичлардан кейин мой деярли шаффоф ҳолатга келади ва ўз ҳидини йўқотади. 

Ўсимлик мойини тайёрлаш линияси қуйидагилардан ташкил топади:

1. юклаш бункери;
2. юклаш норияси;
3. уруғ сепувчи;
4. сепаратор;
5. жўвалаш ускунаси;
6. манқалларни юклаш норияси;
7. тутун мўриси;
8. манқаллар блоки;
9. пресс;
10. пресс-фильтр;
11. мойни тиндириш баки;
12. чиқариш конвейери;
13. насосли мослама;
14. мой тўплагич.
 
Техник параметрлари:
 
• Хом ашё бўйича ишлаб чиқариш қуввати- 400-450 кг/соат
• Кунжарада қолган мой қолдиғи -7-10%
• Қуввати -28 кВт       
• Зарур майдон - 100 м2
• Ўлчамлари - 14000х5000х3770 мм
 
*Техник параметрларнинг намунавий кўрсаткичлари келтирилган. Улар мижоз талабига асосан ўзгартирилиши мумкин.

Биз билан боғланинг