Хитойдан ускуна, хом ашё ва қурилиш техникасини излаш ва етказиб бериш
UZ RU EN
+998 (71) 207-33-77
Каналга ўтиш

Музқаймоқ тайёрлаш линияси

Онлайн сўров
Тажрибали тадбиркорлар ҳар доим бизнесга кам сармоя киритиб, кўп даромад олиш ҳақида бош қотирадилар. Хўш, бу мақсадда бозорга янги маҳсулотни чиқариш афзалми ёки синалган товарни тайёрлашни бошлаш яхши натижа берадими? 

Барчага маълумки, мукаммаллик ҳар доим оддийликда бўлади. Масалан, музқаймоқ тайёрлаш бизнеси жуда қизиқарли ва жозибадор ҳисобланади.  Ахир, ушбу маҳсулотни ҳам болалар, ҳам катталар бирдай хуш кўрадилар. Ишлаб чиқариш усулига қараб музқаймоқларни сариёғли, юмшоқ ва уйда тайёрланган турларга ажратишади. 

Линиянинг стандарт таркиби: 

 
• Буғли қозон
• Сувни қайнатиш учун резервуар 
• Вертикал ҳолатда аралаштирадиган резервуар
• насос
• совитадиган ва иситадиган ванна (стерилизация учун)
• юқори босимли гомогенизатор 
• иссиқлик алмашувчи мослама
• пишириш идишлари
• совитиш тизими
• музлатадиган ускуна
• музқаймоқ тайёрлайдиган автоматик ускуна (таёқчали)
• қадоқловчи ускуна
 
Техник параметрлари:
 
• Ишлаб чиқариш қуввати – 5000 дона. \ соат
• Пресс-формаларнинг умумий сони – 410 линия х 6 дона.
• Стандарт қувват– 380 В \ 50 Гц
• Умумий қувват – 11 кВт
• Ўлчамлари – 11500 х 1500 х 2050 мм
 
*Техник параметрларнинг намунавий кўрсаткичлари келтирилган. Улар мижоз талабига асосан ўзгартирилиши мумкин.

Биз билан боғланинг