Тунукани қайирадиган станок

Онлайн сўров
Тунукани қайирадиган ускуна универсал қурилма бўлиб, ҳар қандай турдаги ишлаб чиқариш ва қурилиш ишларида муҳим ўринни эгаллайди. Ундан тунука ва металл материаллар билан ишлашда самарали фойдаланиш мумкин.
Тунукани қайирадиган ускуна пресслаш механизмидан ташкил топган бўлиб, турли қалинлик ва шаклдаги яхлит ёки кесилган тунука листларини букишга ёрдам беради. Бундай станокларнинг баъзи моделлари бир вақтда  металлни кесишга ҳам мўлжалланган. 
Мазкур ускунанинг ишлаш тартиби унинг турига боғлиқ эмас: қисиш тўсини ёрдамида металл тунука қисилади, бошқа планка эса материални исталган бурчак остида букиш ва кесишга хизмат қилади. 

Ушбу ускуна ёрдамида металларни букиш, тўғрилаш мумкин, кичик шаклдаги штамповка, пресслаш, деталларни қайта пресслаш ва калибрлаш имконияти мавжуд. 

Станокнинг стандарт таркиби:
 
— тунука букувчи;
— ЧПУ (мижоз истагига кўра);
— букувчи тиғ.
 
Техник параметрлари:
 
Ўлчамлари: 1800x800x1100 мм
Вазни: 390 кг
Металл қалинлиги (мм.): 1,50
Иш майдони (мм.): 1300,00
Максимум букиш бурчаги  (град.): 135
Ўтказгич тури: Қўлда (механик)
 

*Техник параметрларнинг намунавий кўрсаткичлари келтирилган. Улар мижоз талабига асосан ўзгартирилиши мумкин. 

Биз билан боғланинг