Хитойдан ускуна, хом ашё ва қурилиш техникасини излаш ва етказиб бериш
UZ RU EN
+998 (71) 207-33-77
Каналга ўтиш

Саморез ишлаб чиқариш линияси

Онлайн сўров
Ҳатто иқтисодий инқироз даврида ҳам одамлар қуриш ва таъмирлаш ишларидан тўхтамайдилар. Агар, дейлик, йирик металл конструкцияларни тайёрлаш бизнеси бундай пайтда бироз оқсаса, майда деталлар ва қотириш мосламаларини ишлаб чиқарадиган цехлар одатий режимда фаолият олиб бораверадилар.  Ундай бўлса нега дарҳол саморез ишлаб чиқаришга мўлжалланган бизнес-режани тузмаслик керак?  Ишни оқилона ташкил этиш орқали қисқа вақтларда корхонага сезиларли даромад келтирадиган кўплаб буюртмачилар базасини яратиш мумкин, 
Технологик линияларнинг нархи тайёрлаш тезлиги ва маҳсулот ўлчами диапазонига қараб фарқланади. Энг инновацион станокларда дақиқасига 250 донагача саморез ишлаб чиқариш мумкин. 

Шунингдек, тайёрланадиган маҳсулот ассортименти ҳам линия нархига таъсир қилади. Буни ярим маҳсулот ва резба сони белгилайди. Ускуна қанча кўп вариантларни созлашга имкон берса, у шунча қиммат нархда сотилади. Баъзи линияларни қайта созлаб, шуруп, винт ва дюбель ҳам ишлаб чиқарса бўлади. 

Линиянинг стандарт итаркиби:
 
— чўзадиган автомат
— совуқ ҳаволи автомат
— резбали шакл берадиган станок
 
Техник параметрлари:
 
Винт диатметри (макс.): 2.8 мм-8  мм
Винт узунлиги (макс.): до 125мм
Ишлаб чиқариш қуввати -  дона /дақ: 140-150
Двигатель қуввати: 4 кВт
Вазни: 2000 кг
 

*Техник параметрларнинг намунавий кўрсаткичлари келтирилган. Уларни мижоз талабига асосан ўзгартириш мумкин. 

Биз билан боғланинг