Кашта солиш машинаси

Онлайн сўров

Шубҳасиз, барча учун ташқи кўриниш муҳим аҳамият касб этади.  Истайсизми-йўқми, бугунги кунда ҳар қандай соҳада инсонни ташқи кўриниши, кийимига қараб қарши оладилар. Тўқимачилик соҳаси айни вақтда даромадли ва истиқболли эканлиги билан ажралиб туради.  Замонавий тикув автоматлари турли хилдаги шаклларни тикиш имкониятини тақдим этмоқда. Стандарт классик кашта тикиш усулларидан фарқли равишда ушбу автоматлар ёрдамида тасмалар ёки йигирилган ипдан ҳар хил безакларни ҳосил қилишингиз мумкин.  Бундан ташқари, мазкур машиналар сфумато техникасидан фойдаланиб сурат асосида ҳам кашта тикиш хусусиятига эга. Машинадаги кўплаб бошқа усуллар эса сизни тикувчилик оламини қайта кашф этишга ундайди. 

Линиянинг стандарт таркиби:
 
— ялтироқ деталларни бахялаш қурилмаси (чап);
— ип билан кашта солиш қурилмаси (ўнг);
— лазерли позиционер;
— тикиш майдонини ёритиш мосламаси;
— тикув столи;
— оёқлари созланадиган ғилдиракли таглик;
— кепкаларга кашта тикадиган қурилма;
— 5 та текис чамбарак тўплами.
 
Техник параметрлари:
 
 Стардарт кашта солиш майдони — 500 (х)*320(y) мм.
 Кенгайтирилган пантографли кашта солиш майдони, мм: 1200(х)*320(y).
 Кашта солиш тезлиги, чоклар (мин./макс.): 1000 (Кенгайтирилган пантограф билан 700).
 

*Техник параметрларнинг намунавий кўрсаткичлари келтирилган. Уларни мижознинг талабига асосан ўзгартириш мумкин. 

Биз билан боғланинг