Кир ювиш кукунини ишлаб чиқариш линияси

Онлайн сўров

Тозаловчи воситаларни ишлаб чиқариш бизнеси бугунги кунда энг истиқболли йўналишлардан бири ҳисобланади. Кир ювиш кукунларини турли сотув каналлари орқали харидорларга етказиш мумкин. Чунки ушбу маҳсулот  энг кўп сотиб олинадиган маиший воситалар қаторига киради.  Бунда энг муҳими ишга оқилона ёндашишдир. Шундагина кир ювиш кукунларини ишлаб чиқаришдан кўзланган даромадни қўлга киритиш мумкин бўлади. 

Линиянинг стандарт таркиби: 
 
— суюқ хом ашёни сақлайдиган секция;
— олдинги дозалаш секцияси;
— қоришмани узатадиган секция;
— кукунни майдалаш ва қуритиш секцияси;
— кейинги дозалаш секцияси;
— бошқарув тизими (қўл ва автоматик тарзда бошқариладиган мосламадан ташкил топган, керакли параметрлар ҳисоби учун рецепт компьютерда киритилади);
— қадоқлаш машинаси.
 
Техник параметрлари:
 
Ишлаб чиқариш қуввати - 1000кг/соат(200-250кг/марта).
Қадоқлаш машинаси.
Елимлаш тезлиги - 0-12 м/дақ.
Елимлаш эни - 6-15 мм.
Босма сўзлар сони  ≤30. 
Конвейерга юклаш вазни ≤5 кг.
 

*Техник параметрларнинг намунавий кўрсаткичлари келтирилган. Улар мижоз талабига асосан ўзгартирилиши мумкин. 

Биз билан боғланинг