Офсет қоғоз ишлаб чиқариш линияси

Онлайн сўров

Офсет қоғозни ишлаб чиқариш вақт ўтган сари янада оммалашмоқда. Бунга сабаб ушбу турдаги қоғознинг оддий қоғозга нисбатан мустаҳкамлигидир. Офсет қоғоз тоза целлюлоза ёки унга ёғоч массасини қўшиш орқали тайёрланади.  У мустаҳкамлиги, демормация ва намликка қарши чидамлилиги билан ажралиб туради, шунингдек, ушбу қоғознинг қаттиқлиги ва проклейкаси ҳам муҳим аҳамиятга эга. 

Линиянинг стандар таркиби: 
 
-Қоғозни айлантириш тизими
-Қоғозни тортиш тизими
-Тўғрилаш механизми  
-Қирраларни қирқиш учун пичоқлар тўплами 
-Ротацион кўндаланг пичоқ
-Юқори тезликдаги қоғозни узатиш тизими
-Паст тезликдаги қоғозни узатиш тизими
-Чиқиндиларни олиб ташлашнинг автоматик тизими
-2D зичлагичли қоғозни пачкага тиқиш мосламаси 
-Пачкаларни санайдиган PLC-ҳисоблагич
-Қоғозни чиқариш тизими
-Диагностика ва авариявий тўхташ PLC тизими
 
Техник параметрлари:
 
Рулон эни: 846 мм, 840 мм.
Тайёрланадиган қадоқлар сони: иккита рулондан 4 пачка А4 210 мм формат.
Қоғоз рулонининг диаметри: максимал — 1200 мм, минимал — 400 мм.
Рулоннинг ички диаметри: 3″(76.2 мм)и 6〞(152.4 мм).
Қоғиз зичлиги: 60-120 г/м2.
Бир дақиқада ишланадиган варақлар сони: 538 варақ/дақ.
Қирқиш узунлиги: А4 форматидаги қоғозларни тайёрлашга мўлжалланган,  қирқиш узунлиги қоғознинг узун томони бўйлаб - 297 мм. 
 

*Техник параметрларнинг намунавий кўрсаткичлари келтирилган. Улар мижоз талабига асосан ўзгартирилиши мумкин. 

Биз билан боғланинг